Озарбайжонда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Жамият

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳридан Баку шаҳрига борган 1974 йил 20 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Баҳодир Маҳамадаминович Муратов 19 май куни вафот этган.

Маҳаллий ҳукумат органлари томонидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, ўлим ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида содир бўлган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Баҳодир Муратовнинг қаридошларини қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишларини сўрайди: +99899-860-89-98 (Тошкент шаҳри), +99450-298-33-11, +99412-497-25-52 (Баку шаҳри, Ўзбекистон Элчихонаси).


Мақола муаллифи

Теглар

Баку

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг