Озарбайжонда ўтадиган УФС турнирида икки Ўзбекистон вакили қатнашиши кутилмоқда

Спорт

image

UFC Azerbaijan турнирининг эҳтимолий кардидан икки нафар ўзбекистонлик жангчи ўрин олди.

21 июнь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтказилиши кутилаётган турнирда энг енгил вазнда Рамазон Темиров прелим кардда бразилиялик Бруно Силвага қарши октагонга чиқиши кутилмоқда.

Асосий кардда эса ярим оғир вазн тоифасида муваффақиятли фаолиб олиб бораётган Богдан Гусков сербиялик Александр Ракич билан жанг қилиши мумкин.

Маълумот учун, ҳозирда Темиров ҳам, Гусков ўз вазни UFC рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди. 32 ёшли Гусков охирги жангини шу йил январь ойида UFC 311 турнири доирасида америкалик Билли Элеканага қарши ўтказиб, сабмишен эвазига рақибидан устун келганди, 28 ёшли Темиров эса март ойида америкалик Чарльз Жонсон ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра мағлубиятга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Bogdan Guskov Ozarbayjon Ramazon Temirov

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг