Озарбайжон Европага газ етказиб бериш бўйича Россияга рақобатчи бўлди

Олам 2394
image

Озарбойжоннинг SOCAR давлат компанияси Трансадриатика қувури орқали Европага газни тижорий етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Озарбойжон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Жанубий газ йўлагининг стратегик мақсадига эришилди”, дейилган хабарда.

Каспийдаги Шоҳ Денгиз конини бошқарувчи SOCAR ва Буюк Британиянинг BP компаниялари қўшма баёнотда газ Италия, Греция ва Болгариянинг газ тақсимлаш тизимларига етиб борганини таъкидлаган.

25 йил давомида Европа мамлакатларига йилига 10 млрд куб метрдан ортиқ Озарбойжон гази етказиб берилиши кўзда тутилган. Жумладан, 8 млрд куб м. газ Италияга ва 1 млрд куб метрдан Греция ва Болгарияга етказиб берилади.

Озарбайжон Энергетика вазирлигининг таъкидланишича, Каспий газини Европага етказиб беришни бошлаш Жанубий газ йўлагини АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланганлиги натижаси бўлиб, “глобал энергия хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш” мақсадига хизмат қилади.

“Европа Иттифоқи бир неча йилдан буён Россияга қарамлигини қисқартириш устида иш олиб борди”, дея таъкидлаган “Bloomberg”.

Агентлик келажакда Озарбайжон Европанинг бошқа давлатларига ҳам газ етказиб беришни режалаштирганини маълум қилган.

Жанубий газ йўлагини қуришга етти йил вақт ва 33 млрд доллар маблағ сарфланган. Лойиҳа Шоҳ Денгиз кони ва Касбий денгизини Грузи ҳам Туркия орқали Европа билан боғлайдиган 3200 км дан ортиқ қувурларни бирлаштиради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3
Теглар
t
×