Озарбайжон ўз назоратидаги ҳудудларни номлаш масаласида Google’га мурожаат қилди 

Олам

image

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги расмий дипломатик каналлар орқали Google компаниясига Қорабоғдаги Баку назоратидаги ҳудудларнинг арманча номларини қўллашдан воз кечиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати раҳбари Лейла Абдуллаева маълум қилди.  

Таъкидланишича, ҳозирда Google Maps иловасида Қорабоғнинг Озарбайжон назоратидаги шаҳар ва вилоятлари номлари озар ва арман тилларида кўрсатилган. 

“Google Maps иловасида Озарбайжоннинг Қорабоғ вилояти номларини озарбайжон тилида кўрсатиш билан бир қаторда Google компаниясига расмий дипломатик каналлар орқали арман тилида сохта исмларни кўрсатиш масаласи кўтарилган. Компания раҳбариятига хат юборилиб, унда Озарбайжоннинг тегишли ҳудудларининг расмий географик номлари рўйхати келтирилган”, деган Абдуллаева. 

Қорабоғ атрофидаги вазият ҳақида  

2020 йил 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро ҳудудида вазият кескинлашди ва минтақада фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланди. Ўша йилнинг 9 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян томонидан ушбу ҳудудда ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишга эришиш имконини берган уч томонлама баёнот имзоланди.  

2021 йил 11 январь куни уч давлат раҳбарлари Москвада шахсан йиғилди. Музокаралар самарали бўлди – минтақада транспорт-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйишга эътибор қаратадиган уч мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари даражасида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. 

26 ноябрь куни Сочида Россия Президенти, Озарбайжон Президенти ва Арманистон Бош вазирининг уч томонлама музокаралари бўлиб ўтди. Уларнинг иштирокчилари Озарбайжон-Арманистон чегарасида барқарорлик ва хавфсизлик даражасини ошириш чораларини кўришга келишиб олди. Ереван ва Баку мамлакатлар ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш ва кейинчалик демаркация қилиш бўйича икки томонлама комиссия тузиш устида ишламоқчи. Шу билан бирга, Россия Федерацияси томонларнинг илтимосига биноан маслаҳат ёрдамини кўрсатади. 

Эслатиб ўтамиз, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан жорий йилнинг 26 ноябрь куни Сочида ва 14 декабрь куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг Арманистон ва бутун минтақа учун тинч тараққиёт даврини очиш имконияти пайдо бўлганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Қорабоғ

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг