Озарбайжон Украина масаласида Кремлга ёқмайдиган позициясини билдирди

World

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс-Озарбайжон” хабар берди.

“Биз бошқа давлатлар сингари Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз ва буни очиқ эълон қиламиз, дарахт орқасига яширинмаймиз. Ҳа, биз Россия билан яхши муносабатда эканимизни инкор этмаймиз. Халқаро ҳуқуқ тамойиллари ҳеч қандай ҳолатда сиёсий устунлик туфайли бузилмаслиги керак”, деган Алиев жума куни “Жанубий Кавказ: тараққиёт ва ҳамкорлик” халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашувда.

Агентлик хабарига кўра, Алиев Қорабоғ можароси борасида фикр билдириб, Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтган. Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият Грузия ва Молдованинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Озарбайжонга ҳам худди шундай муносабатда бўлмаган.


Rate Count

672

Rating

3

Rate this article

Share with your friends