Озарбайжон тасодифан Россия вертолётини уриб туширганини тан олди
World
−
09 November 2020 13120 1 minute
Бироз аввал, Арманистон ва Озарбайжоннинг чегара ҳудудида Россия Қуролли куларига тегишли Ми-24 вертолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Орадан кўп ўтмай, Арманистон Озарбайжон томони Россиянинг Ми-24 вертолётини уриб туширганлигини акс эттирувчи суратларни эълон қилди.

Расмий Баку эса Россия вертолётини уриб туширганини тан олди ва бу тасодиф туфайли юз берганини маълум қилди. Бундан ташқари, Озарбайжон Россия томонига бахтсиз ҳодиса учун товон тўлашга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, вертолёт ҳалокатида икки киши ҳалок бўлди ва бир нафари ўрта оғирликда жароҳатланди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August