Озарбайжон Президенти қидирганда топилмаган вазирни истеъфога чиқарди

Олам

image

Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев Арманистон билн чегарада тўнашувлар давом этаётган бир вақтда Ташқи ишлар вазири Элмара Мамедяровни истеъфога чиқарди.

Таъкидланишича, Алиев барча раҳбарлар туну кун ишда бўлган вақтда ТИВ раҳбарини тополмаган.

“Бизнинг дипломатик фаолиятимиз янада самарали бўлиши мумкин эди. Мен бот-бот айтганман, дипломатиямиз пассив ва ҳимоявий эмас, ҳужумкор бўлиши керак”, деган Алиев.

Мамедяров 2004 йилдан буён Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётганди. Алиев унинг ўрнига Жайҳун Байрамовни вазир этиб тайинлади.

Маълумот учун, икки давлатнинг шимолий чегараларида вазият 12 июль куни кескинлашди. Озарбайжонда Арманистон Қуролли кучлари ҳужумга ўтгани айтилди. Расмий Ереван ҳам озарбайжонлик аскарлар ҳужумга ўтганини сабаб қилиб кўрсатди. Ҳозиргача расмий Баку 11 нафар ҳарбий жумладан генерал-майор Пўлат Гашимов ҳам ҳалок бўлганини билдирди. Ереван эса 4 қурбон ва 10 ярадор ҳақида маълумот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг