Озарбайжон махсус хизматлари Эроннинг жосуслик тармоғини фош қилди
Олам
−
14 Ноябрь 2022
7187Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Эрон махсус хизматлари томонидан амалга оширилган разведка ва қўпорувчилик фаолиятини бостириш ва мамлакат жосуслик тармоғини фош этиш бўйича бир қатор тезкор-тергов тадбирларини давом эттирмоқда.
Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Каспий денгизидаги денгиз кемаларидан бирида капитан бўлиб ишлаган мамлакат фуқароси Зоҳир Аскеров Эроннинг Қум шаҳрида диний таълим даврида қўшни давлат махсус хизматлари вакиллари томонидан ишга олинган
Разведка хизматлари маълумотларига кўра, Аскеров ушбу маълумотлардан Озарбайжон суверенитети ва мудофаа қобилиятига зиён етказиш мақсадида Озарбайжонда фаолият юритаётган компания ва хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, Каспий денгизида ҳарбий-денгиз машқлари ўтказиладиган жой ва вақтлар, нефть платформаларига етказилган юклар ҳақида маълумот тўплаган.
Хабарда айтилишича, давлатга хиёнатда айбланаётган Зоҳир Аскеров мобил телефон орқали ҳам, Эрондаги бевосита учрашувлари орқали ҳам маълумотларни узатган.
Бундан ташқари, 2018 йилда Эронда даволаниб, қўшни давлат махсус хизматлари вакиллари билан яширин ҳамкорлик қилишга келишиб олган Озарбайжон фуқароси Элнур Расуловнинг “Майса” ва “Доктор” чақирув белгилари остида жосуслик қилгани факти аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Расулов Telegram ижтимоий тармоғи орқали Теҳрондаги “мижозларга” маълумотларни узатган.
LiveБарчаси