Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика бўйича стратегик шериклик тўғрисида битим имзолайди
Олам
−
19 Октябрь
2534Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон 29-Томонлар Конференцияси (COP29) доирасида яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолайди. Бу ҳақда Озарбайжон Энергетика вазири Парвиз Шаҳбозов 18 октябрь куни расмий матбуотда эълон қилинган мақоласида маълум қилди.
Маълум қилинишича, Бош вазир Парвиз Шаҳбозов Бокудаги бош қароргоҳ билан қўшма корхона яратиш ҳамда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзолаш кераклигини таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, ҳужжатда Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудудида Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан Европага яшил энергия етказиб бериш учун юқори вольтли кабель ётқизиш орқали уч мамлакатнинг энергия тизимларини улаш имконияти ўрганилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, шартнома лойиҳаси томонларнинг Европага ва бошқа минтақаларга сифатли энергия этказиб бериш, янги технологияларни қўллаш, энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежашни яхшилаш хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш кабиларни ўз ичига олади.
Маълумот учун, 2024 йилнинг май ойида Тошкент халқаро сармоявий форуми доирасида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари уч республиканинг энергетика тизимларини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Жасмина Расулова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь