Озарбайжон Қорабоғдаги жангларга чақирилган ҳарбийларни қайтариб юборади

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев жорий йилнинг 25 декабридан 2021 йил 15 апрелгача Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ чақирилган ҳарбий хизматчилар босқичма-босқич демобилизация қилинишини маълум қилди. Давлат раҳбарининг тегишли буйруғи бугун 25 декабрь куни унинг веб-сайтида эълон қилинди.

“Жорий йил 25 декабрдан 2021 йил 15 апрелгача Озарбайжон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 сентябрдаги буйруғи асосида сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматга чақирилган аскарларни босқичма-босқич сафдан чиқариш керак”, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини ташвиқотда айблаб, тўлиқ ёки қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг