Озарбайжон қидирувда бўлган Эрон фуқаросини Ўзбекистонга топширди
3-саҳифа
−
10 Январь 11741 1 дақиқа
Фирибгарлик жиноятини содир этишда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Эрон фуқароси Озарбайжон ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасига топширилди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, қидирувдаги 1970 йил 30 мартда туғилган, Эрон Ислом Республикаси фуқароси Имони Али Абдуллоҳни топшириш тўғрисидаги Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосномаси Озарбайжон Бош прокуратураси томонидан қаноатлантирилган.
Маълум қилинишича, ушбу шахс 2025 йилда Озарбайжон ҳудудида аниқланиб, ҳибсга олинган эди.
Озарбайжон расмийлари 2002 йил 7 октябрдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга асосланиб, айбланувчини экстрадиция қилиш (топшириш) ҳақида қарор қабул қилган. У Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш хизматининг махсус конвойи ҳамроҳлигида Ўзбекистон ваколатли органларига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда ҳам Озарбайжонда аниқланиб, ҳибсга олинган шахс Ўзбекистонга топширилганди.
Live
Барчаси