Ойнинг жанубий қутбидан олтингугурт, альюминий ва темир топилди
Бу қизиқ
−
01 Сентябрь 2023
8715Ҳиндистоннинг “Прагьян” ой ровери сайёрамиз табиий йўлдошининг жанубий қутбида олтингугурт ҳамда альюминий ва темир каби металларни топди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
23 август куни Ойга қўнган ҳинд ровери Ер табиий йўлдошининг жанубий қутбида олтингугурт борлигини тасдиқлади.
Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) маълумотларига кўра, Ойда кислород, темир, альюминий, кальций, хром ва бошқа элементлар ҳам топилган.
“Айни пайтда водородни қидириш ишлари давом этмоқда”, дейилади ISRO хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марс ва Ойга муваффақиятли амалга оширилган миссиялардан сўнг, Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) энди Қуёш устида тадқиқот ўтказишни режалаштираётгани айтилганди.
Акобир Сайидов