Оятуллоҳ Али Ҳоманаий Эроннинг янги Президентини тасдиқлади (видео)
Олам
−
03 Август 2021
7523Бугун, 3 август куни Теҳронда Эроннинг янги Президенти Иброҳим Раисийни лавозимига тасдиқлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, маросим чоғида мамлакатнинг диний етакчиси ва Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий янги Президентни тасдиқлаган. Бундан ташқари, Эрон Ички ишлар вазири Абдулреза Раҳмоний Фазли президентлик сайловлари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, Раисийнинг қасамиёд маросими (инаугурацияси) 5 августда бўлиб ўтади. Жорий йилнинг 18-19 июнь кунлари Эронда давлатнинг 13-Президентини сайлаш жараёнлари ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра, Олий суд раиси 60 ёшли сиёсатчи Иброҳим Раисий 17,8 миллион овоз йиғиб ғалаба қозонди. У кейинги 4 йил мобайнида давлатни бошқаради.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15