Оттава Киевга зирҳли техникалар ваъда қилди
Олам
−
23 Сентябрь 2023
2362Канада Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини тайёрлади, унинг бир қисми сифатида келаси уч йил ичида Киевга 50 та зирҳли техника ўтказилади. Бу ҳақда кеча, 22 сентябрь куни “УКРАЇНСЬКА ПРАВДА” нашри хабар берди.
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Канада парламентига ташрифи чоғида Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида суҳбатлашган.
“Ҳукуматимиз Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини аниқ айтдим. Биз узоқ муддатли, кўп йиллик мажбуриятни ўз зиммамизга оламиз, бу эса Украинани барқарор қўллаб-қувватлашни таъминлайди”, деган Трюдо.
Билдирилишича, ёрдам пакетига тахминан 650 миллион долларлик 50 та зирҳли техника киради. Машиналар Онтарио провинциясида ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, Бош вазир Оттавадан украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатишда ёрдам беришини кафолатлаган.
“Биз Украинага юқори аниқликдаги камералар билан жиҳозланган 35 та дрон юборамиз, техник ёрдам, шунингдек, енгил техника ва ўқ-дорилар билан таъминлаймиз”, дея ишонтирган Трюдо.
Канада матбуотининг ёзишича, Оттава Киевга 482 миллион доллар ажратиш, шунингдек, Леопард 2 танкларини Украина армиясига топширишни режа қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Канада Россиянинг санкциялар рўйхатига яна 42 жисмоний ва 22 юридик шахсни қўшганди. Рўйхатга Россиянинг айрим университетлари, жамоат ташкилотлари ва нашрлари киритилган. У ерда айрим сиёсатшуносларнинг исмлари ҳам келтирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь