ОТБдан олинган 50 млн долларга 3 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади

Жамият 4072
image

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 28 май куни кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Осиё тараққиёт банкининг 50 миллион доллар кредити ҳисобидан аҳоли зич, уй-жойга талаб юқори бўлган туманларда камида 3 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши қайд этилган.

Шунингдек, уй-жойнинг бошланғич бадали учун субсидия тўлаш тартибини соддалаштириш ҳамда муддатини қисқартириш бўйича кўрсатма берилган.

Ҳудудларни обод қилиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жорий йилда 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳалладаги шароитларини яхшилаш учун 18 триллион сўм маблағ йўналтирилган. Бундан ташқари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўллар қуриш ва таъмирлашга яна 300 миллион доллар ажратилган.

Президент бу борадаги ишлар ижросини танқид қилиб, мутасаддиларга қолоқликни бартараф этиш ва лойиҳаларни сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×