“Отасига “ароқ”заводи, онасига “кампит” заводи”: Амалдорларга 1,5 миллион совға. Халққа...

Жамият 19460
image

Барча давлат хизматчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда совға олишига рухсат этилиши мумкин. Ҳозирда бу 1,5 млн сўм дегани. Бу имконият Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамоатчилик учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳага кўра, агар совға қиймати бу миқдордан ошса, ортиқча қисмини бюджетга тўлаш орқали совғани тасарруф этиш мумкин.

Бунда совғалар: 

а) ихтиёрий, аниқ бир сабаб, воқеа (ҳодиса) муносабати билан қабул қилиниши ва (ёки) тақдим этилиши ҳамда мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган миқдордан ошмаслиги ва дабдаба (ҳашамат) предмети бўлмаслиги;

б) совғани қабул қилиш ёки тақдим этиш натижасида бирор бир тарафнинг шахсий манфаатдорлигини, шунингдек манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига олиб келмаслиги, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятида холис қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган мажбуриятни юзага келтирмаслиги;

д) совға хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирларда очиқ ва ошкора қабул қилиниши ва (ёки) тақдим этилиши, давлат органининг обрў-эътибори (нуфузи)га путур етишига олиб келмаслиги;

э) давлат фуқаролик хизматчиси томонидан тақдим этиладиган совға унинг шахсий ҳисобидан амалга оширилмаслиги;

ф) совға бериш табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа (ҳодиса) ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши, шунингдек дипломатик протокол талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Агар давлат хизматчилари совға олишда Низом талабларини бузса, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Мазкур қарор жорий йилнинг 22 ноябригача муҳокамада бўлади.

Қувончбек Ғайбуллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 382
Рейтинг: 3
t
×