Отабек Умаров Қўқондаги тантанали юришда иштирок этди
Жамият
−
14 Сентябрь 2019
25750Кеча, 13 сентябрь куни Қўқонда ўтаётган I Халқаро ҳунармандчилик фестивалида отлиқларнинг тантанали юриши ўтказилди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров ҳам қатнашди.
У саф тортган отлиқларнинг бошида йўл бошлаб боргани видеосини ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Тантанали юришни томоша қилиш учун минглаб маҳаллий аҳоли майдонларга чиққан.
Бугун, 14 сентябрь куни I Халқаро ҳунармандчилик фестивали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб нутқ сўзлайди.