Отабек Шукуров “Ал-Файҳа” аъзоси сифатида таништирилди (видео)

Sport

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров Саудия Арабистонининг “Ал-Файҳа” клуби аъзоси сифатида тақдим этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шукуров янги жамоасида 20-рақамда майдонга тушади. 28 ёшли футболчи Саудия клубида кейинги йил ёзига қадар тўп тепади. “Ал-Файҳа”га ярим ҳимоячи трансфери 400 минг еврога тушди.

Ўзбекистонлик футболчи ўтган мавсумни Туркиянинг “Кайсериспор” жамоасида ўтказди. Турк клуби сафида Шукуров 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Ҳозирда “Ал-Файҳа” мамлакат чемпионатида 17-ўринда бормоқда.  Жамоа дастлабки икки турда мағлубиятга учради ва ҳали ғалаба қозонгани йўқ.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends