От айланиб қозиғини топадими? Лионель Месси “Барса”га қайтиши мумкин

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ клубининг футболчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Хави Кампос хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” раҳбарияти 35 ёшли аргентиналик футболчининг атрофидаги инсонлар билан унинг 2023 йилда Каталония клубига қайтиши борасида музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда “Барселона”да Мессининг ортга қайтишини амалга ошириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд.

Маълумот учун, Месси 2003-2021 йилларда “Барселона”да ўйнаган. У 2021 йилнинг ПСЖга эркин агент сифатида кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

764

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг