Остонада янги Эбола эпидемияси. Касаллик ҳақида нималар маълум?
Таҳлил
−
15 Февраль 2021
16570Аввалроқ, жорий йилнинг 14 февраль куни Гвинея ҳукумати мамлакатда Эбола безгаги эпидемияси бошланганини эълон қилди. Касаллик Гвинеянинг Нзерекоре префектураси ва Гуеке шаҳрида бошланган. Бундан ташқари, ушбу касаллик Африканинг яна бир мамлакати Конго Демократик Республикасининг шарқида ҳам аниқланган. Дунё аҳолиси коронавирус пандемияси билан курашаётган вақтда “дард устига чипқон” бўлган ушбу касаллик ҳақида нималар маълум?
Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?
Вирус биринчи марта 1976 йилда аниқланган, ўшанда иккита касаллик бир вақтнинг ўзида келиб чиққан: бири Заирдаги (ҳозирги Конго Демократик Республикаси) Эбола дарёси бўйидаги қишлоқда, иккинчиси эса Суданнинг чекка минтақасида. Вирус ўз номини биринчи рўйхатга олинган дарёдан олди.
“Pteropodidae” оиласига мансуб кўршапалаклар Эбола вирусининг табиий эгалари эканлигига ишонилади. Вирус ёввойи ҳайвонлардан одамларга ва шиллиқ қават орқали яқин алоқада ёки терининг шикастланиши натижасида одамдан одамга юқади.
Соғлом одамнинг шикастланган териси ёки шиллиқ пардалари беморнинг танасида суюқлик излари бўлган нарсалар ёки атроф-муҳит билан алоқа қилганда ҳам вирусни юқтириш мумкин. Масалан, ифлос кийимлар, кўрпа-тўшаклар, қўлқоплар, ҳимоя воситалари ва ишлатилган шприцлар каби тиббий чиқиндилар орқали ҳам.
Касалликнинг белгилари қандай?
Геморрагик иситмада Эбола – “Эбола вируси касаллиги” деб ҳам аталади. ЖССТ ушбу касалликнинг белгилари сифатида дастлабки босқичда ҳароратнинг кескин кўтарилиши, кучли заифлик, мушак оғриғи, бош оғриғи ва томоқ оғриғини қайд этган. Касаллик ўсиб бориши билан қусиш ва диарея, тошма, буйрак ва жигар фаолиятининг бузилиши, айрим ҳолларда ички ва ташқи қон кетиш пайдо бўлади. Кўпинча қон кетишининг ривожланиши ёмон прогнозни кўрсатади.
Инкубация муддати 2 дан 21 кунгача. Эболадан ўлимнинг ўртача даражаси 50 фоизни ташкил қилади, касалликнинг ўлим даражаси юқиш пайтида 90 фоизга етади.
Вакцина борми?
Американинг Merck Inc компаниясининг rVSV-ZEBOV препарати вирусга қарши юқори профилактик таъсир кўрсатган. 2014 йил сентябрь ойидан бошлаб ушбу вакцина Африка, Европа ва Американинг 15 мамлакатида клиник синовдан ўтказилди.
2019 йил октябрь ойида вакцина Европа Дори-дармон Агентлиги томонидан вақтинча рўйхатдан ўтди, ноябрда эса Европа Иттифоқида фойдаланиш учун доимий рухсат олди. 2020 йил февраль ойида Конго Демократик Республикаси, Бурунди, Гана ва Замбия томонидан лицензиялар берилди, 2020 йил март ойида у АҚШда рўйхатдан ўтказилди.
Эндилик rVSV-ZEBOV вакцинаси “ҳалқали эмлаш” учун ишлатилади, инфекцияга чалинган одамлар билан алоқада бўлганларнинг барчаси Эболага қарши эмланади.
Даволаш жараёни қандай кечмоқда?
ЖССТ вирусни зарарсизлантириш қобилиятига эга тасдиқланган даво йўқлигини айтмоқда.
Ўқитилган соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан назорат қилинадиган суюқликни алмаштириш терапияси каби ёрдам парвариши, омон қолиш имкониятини оширади. Бошқа муолажалар, шу жумладан симптоматик даволаш, буйрак диялизи, қон қуйиш ва плазмани алмаштириш терапиясини ўз ичига олади.
Ушбу Эбола эпидемияси биринчи эмас
2013-2016 йилларда Гвинея, Серра-Леоне ва Либерияда эпидемия энг кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бундай ҳолатлар Мали, Нигерия, Сенегал, Испания, Буюк Британия, Италия ва АҚШда ҳам қайд этилган. ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу эпидемия бошланганидан бери 30 мингга яқин одам уни юқтирган, 11,3 минг киши вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2014 йил 8 августда Эбола эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб тан олди.
2018-2020 йилларда Конго ДРда Эбола эпидемияси вақти-вақти билан рўй берди (3,4 минг ҳолат ва 2,3 минг ўлим). 2019 йил 17 июлда ЖССТ эпидемияни халқаро фавқулодда ҳолат деб қайта эълон қилди. 2020 йил 26 июнда эса ЖССТ фавқулодда вазият тугаганлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси