“Оскар” мукофотини топшириш маросими ноодатий ўтказилиши мумкин

Маданият-санъат 2608
image

2021 йилги "Оскар" мукофотини топшириш маросими бир вақтнинг ўзида бир нечта жойларда ўтказилиши мумкин. 

Ташкилотчиларга кўра, коронавирус пандемияси сабабли маросим бир вақтнинг ўзида бир нечта жойларда жонли эфирда намойиш этилиши мумкин. 

Лос-Анжелесдаги (Калифорния штати) Dolby театри маросим ўтказиладиган жойлар рўйхатидан аниқ ўрин эгаллайди. 

Бу йилги маросим 15 апрелга режалаштирилган. 

"Оскар" мукофоти биринчи марта 1929 йилда Лос-Анжелесдаги Hollywood Roosevelt меҳмонхонасида топширилган. 

Унда барча ғолиблар тақдирлаш маросимидан анча олдин эълон қилинган ва бутун маросим 15 дақиқагина давом этган. 

"Оскар"нинг илк соҳиби немис актёри Эмиль Яннингс бўлган. "Энг яхши фильм" совринини Уильям Уэллманнинг "Қанотлар" драмаси қўлга киритган. 

Ғолибларнинг номлари ёзилган конвертларни очиш анъанаси 1941 йилга бориб пайдо бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×