Осиёнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт

image

“Тоттенхем” клубининг жанубий кореялик аъзоси Сон Хён Мин 2023 йил якунларига кўра, Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Осиё футбол журналистлари ва экспертларининг овоз натижаларига кўра, Сон 22,9 фоиз овоз тўплади. Бу борада 2-ўринни банд этган яна бир жанубий кореялик футболчи, “Бавария” аъзоси Ким Мин Чже 19,54 овоз тўплади. 17,06 фоиз овоз билан “Ал-Наср” клубининг португалиялик юлдузи Криштиану Роналду 3-ўринни эгаллади.

Шундай қилиб,Сон Хён Мин кетма-кет 7-марта Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлди. Умумий ҳисобда эса 31 ёшли футболчи 9 марта қитъада тенгсиз футболчи бўлишни уддасидан чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Сон Хён Мин Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг