Осиё ўйинларида медаллар жамғариш рейтинги қандай?
Спорт
−
23 Сентябрь 5829 2 дақиқа
Кеча, 22 сентябрь куни 2026 йилги Айти–Нагоя Осиё ўйинлари расмий 3 куни якунланди. Унга кўра, Хитой 32 та олтин, 13 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумий рейтингда биринчи ўринда бормоқда.
Япония 11 та олтин, 16 та кумуш ва 19 та бронза медали билан иккинчи, Жанубий Корея эса 6 та олтин, 4 та кумуш ва 17 та бронза медали билан учинчи ўринни эгаллаган.
Қозоғистон 6 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медали билан тўртинчи, Таиланд 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза билан бешинчи ўринда турибди. Гонконг 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медали билан олтинчи, Тожикистон 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза билан еттинчи поғонадан жой олган.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медаль бор. Миллий делегация ушбу натижа билан умумий медаллар жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Ҳиндистон 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали билан 8-ўринда, Хитой Тайпейи эса 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали билан 10-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонлик спортчилар 2023 йили Ханчжоу шаҳрида ўтказилган сўнгги ёзги Осиё ўйинларида 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза – жами 71 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь