Осиё ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик дзюдочилар номи маълум бўлди
Спорт
−
18 Сентябрь 2023
2687Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда Дзюдо Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида ўтадиган XIX Осиё ўйинларида дзюдо бўйича Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади.
Эркаклар:
-60 килограмм: Дилшод Баротов
-66 килограмм: Сардор Нуруллаев
-73 килограмм: Муроджон Йўлдошев
-81 килограмм: Мусо Собиров
-90 килограмм: Давлат Бобонов
-100 килограмм: Музаффарбек Тўрабоев
+100 килограмм: Алишер Юсупов
Аёллар:
-48 килограмм: Ҳалима Қурбонова
-52 килограмм: Диёра Келдиёрова
-57 килограмм: Шукуржон Аминова
-63 килограмм: Севинч Исоқова
-70 килограмм: Гулноза Матниёзова
-78 килограмм: Ирисхон Қурбонбоева
+78 килограмм: Рината Илматова
Маълумот учун, мусобақанинг дзюдо бўйича баҳслари 24-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ханчжоу-2022 да аёллар футболи бўйича Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши очиқланган эди.
LiveБарчаси