Осиё терма жамоаси Хавини бош мураббийликка таклиф қилди
Спорт
−
30 Май
3702Испаниялик мутахассис Хави “Барселона”ни тарк этишини биланоқ, Жанубий Корея терма жамоаси унга таклиф билан чиқди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун Жанубий Корея терма жамоаси раҳбарлари Хавини бош мураббий сифатида кўришни истаган.
Ўз вақтида “Ал-Садд” мураббийи бўлган Хавини Бразилия терма жамоасига ҳам таклиф қилишган. “Пентакампионлар”нинг режасига кўра, Хави Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан Титенинг ёрдамчиси бўлиши ва шундан кейингина жамоа бош мураббийи этиб тайинланиши лозим эди.
Ҳозирда мутахассисга “Манчестер Юнайтед” ва “Милан” клубларидан қизиқиш бор, бироқ “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи бир йил дам олмоқчи ва ҳар қандай жамоа таклифини рад этади. Шунингдек, Хави таътилдан кейин Ла Лиганинг ҳеч бир клуби таклифини қабул қилмайди, чунки у “кўк-анорранглилар”га рақобатчи бўлишни истамайди.
LiveБарчаси