Осиё кубогида қайси терма фаворит? Ўзбекистоннинг имконияти юқори баҳоланмади
Спорт
−
11 Январь
4811“Opta” аналитик маркази 12 январь куни Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги ғолиблиги йўлида жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқди.
Унга кўра, қитъа биринчилигининг асосий фаворити Япония терма жамоаси ҳисобланади. Уларнинг турнирда ғалаба қозониш имконияти 24,6 фоизни ташкил этади.
Кучли бешликка Жанубий Корея (14,9 фоиз), Эрон (11,2 фоиз), Австралия (10,7 фоиз) ва Саудия Арабистони (10,6 фоиз) терма жамоалари киритилди.
Бу борада Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8-поғонада қайд этилди. Қатар ва БАА термаларининг ҳам чемпионлик имконияти Ўзбекистондан юқори баҳоланмоқда. Ўзбекистоннинг мусобақада ғолиб бўлиш имконияти 2,5 фоизни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь