Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда мағлуб бўлди
Спорт
−
03 Май
11813Бугун, 3 май куни Қатарда футбол бўйича олимпия терма жамоалари ўртасида Осиё кубоги финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япония олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров тўғридан-тўғри футбол майдонидан маълум қилди.
Осиё кубоги U23. Финал
3 май (жума)
Япония U23 – Ўзбекистон U23 – 1:0
Бош ҳакам: Моуд Бунёдифард (Эрон)
VAR: Эванс Роберт (Австралия)
Гол: Ямада, 90+1
Фойдаланилмаган пенальти: Умарали Раҳмоналиев, 90+9 (дарвозабон).
Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов (3.Зафармурод Абдураҳматов, 75), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 10.Жасурбек Жалолиддинов, 17.Диёр Холматов (15.Умарали Раҳмоналиев, 90+5), 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (11.Отабек Жўрақўзиев, 90+5), 20.Руслан Жиянов (9.Улуғбек Ҳошимов, 75), 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев.
Япония: 1.Лео Кокубо, 4.Хироки Секинэ, 5.Сеижи Кимура, 22.Кота Такаи, 21.Аюму Охата, 8.Жоэл Чима, 7.Риҳито Ямамото (6.Сота Кавасаки, 72), 17.Курю Матсуки (13.Рётаро Араки, 62), 9.Шота Фужио (20.Хиракава, 62), 19.Мао Хосоя, 10.Кеин Сато (11.Фуки Ямада, 72).
Огоҳлантиришлар: Шота Фужио (7), Мао Хосоя (16), Сеижи Кимура (75), Абдувоҳид Неъматов (79).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ бундан аввалги ярим финал босқичида Индонезия термажамоасига қарши баҳс олиб бориб ғалаба қозониб Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15