Осиё кубоги-2023: Ўзбекистон-Таиланд баҳси малайзиялик ҳакамларга ишониб топширилди
Спорт
−
29 Январь
3196Эртага, 30 январь куни футбол бўйича Осиё кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон-Таиланд учрашуви бўлиб ўтади. Ўйинни малайзиялик FIFA рефериси Муҳаммад Назми бин Насаруддин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамютрлари Муҳаммад Заирул ва Ариф Шамил ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф қайд этилган. VAR'да эса Омар амирликларидан Муҳаммад Аҳмад ишласа, AVAR тизимида саудиялик Холид Солиҳ Алтураис фаолият олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Таиланд баҳси Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Баҳсда ғалаба қозонган жамоа 1/4 финалда Қатар-Фаластин жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
LiveБарчаси