Осиё кубоги-2023: Ўзбекистон нохуш анъанасига барҳам берди
Спорт
−
23 Январь
14157Бугун, 23 январь куни футбол бўйича Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди. “B” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ ғолиблиги учун Австралияга қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши ўйинлардаги голсиз сериясига барҳам берди.
Учрашувда дастлабки голни 45+1 дақиқада пенальтидан рақиб футболчиси Бойл киритди. 79-дақиқада Жалолиддин Машарипов узатиб берган тўпни Азиз Турғунбоев боши билан “кенгрулар” дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобдаги мувозанатни тиклади. 1:1 ҳисоби учрашув охиригача ўзгармади.
Ўз гуруҳида 5 очко тўплаб, 2-ўринни банд этган Сречко Катанец шогирдлари энди 1/8 финалда “F” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан ўйнайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь