Осиё кубоги-2023: Президентдан мотивация олган тожик футболчилари тарихий натижага эришди
Спорт
−
23 Январь
14878Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг “А” гуруҳидаги тур ўйинлари тўлақонли якунига етди. Охирги турда Тожикистон Ливан, Қатар эса Хитой билан тўқнаш келди.
Қатар ва Тожикистон ўз ўйинларида ғалаба қозонди ва бир вақтнинг ўзида плей-оффга чиқди.
Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Парвиз Умарбоев Ливанга қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида жамоасига ёрдам бераётганидан жуда хурсанд эканлигини айтиб, давлат раҳбарига алоҳида миннатдорлик билдирган.
Гап шундаки, ўйиндан олдин Имомали Раҳмон Қатарга давлат ташрифи доирасида Тожикистон терма жамоаси футболчилари билан учрашган ва Ливанга қарши ўйинда омад тилаган.
Таъкидлаш жоиз, ўз тарихида биринчи марта Осиё кубогида қатнашаётган Тожикистон терма жамоаси биринчи уринишдаёқ гуруҳдан чиқишни уддалади.
1/8 финалда тожикистонлик футболчилар “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоа билан кураш олиб боради.
LiveБарчаси