Осиё чемпионатининг илк куни ўзбек боксчилари учун омадли якунланди

Sport

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг дастлабки куни ўзбек спортчилари учун омадли бошланди.

Ўзбекистонликлар орасида биринчи бўлиб -64 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов рингга кўтарилди. Ироқлик Қадим Ал-Эзирежга қарши жанг олиб борган ўзбек боксчиси қийинчиликсиз иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Абдурасуловнинг кейинги босқичдаги рақиби покистонлик А.Маъсуд бўлади.

Абдурасуловдан кейин, -69 кг вазн тоифасида саралаш баҳси доирасида бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари чемпиони Бобо-Усмон Батуров рингга кўтарилди.

Мўғилистонлик Баярку Ганбаатарга қарши жанг олиб борган Батуров рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.


Author

Rate Count

45

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends