Осиё чемпионатини “портлатамиз” – Жалолиддин Машарипов
Спорт
−
02 Май 2023
11608Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Саудиянинг “Ал-Наср” клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов Instagram саҳифасидаги жонли эфирида келгуси йил январда Қатарда ўтказиладиган Осиё кубоги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳозирда терма жамоамиз жуда яхши ҳолатда. Бу таркиб билан келгуси йил Осиё чемпионатида зўр натижа қиламиз, деб ўйлаяпман, чунки терма анчадан бери ҳозирги кўринишга келолмаётганди. Осиё чемпионатини “портлатамиз”. Ўз вақтида Абрамов даврида Одил Аҳмедов ва бошқа футболчилар Қатардаги Осиё кубогида яхши натижалар қайд этганди, бу сафар энди биз яхши натижа кўрсатамиз”, дейди Машарипов.
Маълумот учун, Машарипов 2021 йилдан буён “Ал-Наср”да тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсум у Саудия Арабистони чемпионатида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.