Осиё чемпионатида Ўзбекистон волейболчилар гуруҳ босқичида сўнгги ўринни эгаллади
Спорт
−
14 Сентябрь 2021
3365Бугун, 14 сентябрь куни Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 3-тур ўйинлари ўтказилди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги учрашувда ҳам мағлубиятга учради.
Кувайт терма жамоасига қарши кечган ўйинда ўзбекистонлик волейболчилар 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 1-партияда кувайтликлар 29-27 ҳисобида ғалаба қозонди. 2-партияда эса Зокир Носиров шогирдлари 25:16 ҳисоби билан зафар қучди. Аммо, сўнгги икки партияда Кувайт терма жамоаси 25:21, 25:21 ҳисобида ғалаба қозониб, “С” квартетида 3-ўринни эгаллади. Ўзбекистон вакиллари эса сўнгги поғона билан кифояланди.
Гуруҳ ғолиблиги эса Австралия терма жамоасига насиб қилди. Ҳал қилувчи баҳсда кенгурулар юрти вакиллари Хитойни 27:25, 25:20, 21:25, 26:28, 12:15 ҳисобида таслим этди ва ярим финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси турли сабабларга кўра, 12 йил давомида Осиё чемпионатларида иштирок этмади. Ушбу мусобақага лицензия берувчи ўйинда ҳам Шри-Ланка терма жамоасига имконият бой берилган, бироқ пандемия шароитида цейлонликлар қитъа биринчилигида қатнаша олмаслигини маълум қилгач, йўлланма Ўзбекистонга тақдим этилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь