Осиё чемпионати финалида бешта ўзбек боксчиси рингга чиқади
Жамият
−
25 Апрель 2019
5237Хабарингиз бор, Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари ўтказилмоқда. Бироз олдин учта ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ярим финалда ғалаба қозониб финалга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Куннинг иккинчи ярмида яна бир ўзбек боксчиси ярим финал жангини ўтказди. -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров ҳиндистонлик Ашишга қарши рингга кўтарилди.
Уччала раундда ҳам рақибидан сезиларли устунликка эришган Бобоусмон ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Ундан сўнг +91 кг вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов ярим финал жангида рингга кўтарилди. Ўзбек боксчиси суриялик Муҳаммад Мулайесни катта устунлик билан мағлуб этиб, финалга йўл олди. Баҳодир финалда рингга чиқадиган бешинчи ўзбек боксчисига айланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15