Осиё Олимпия Кенгаши президенти Ўзбекистонга келди

Спорт

image

Кеча, 24 февраль куни Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ Тошкенга келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида AIBA президенти Ғафур Раҳимов, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари кутиб олган. Ал-Сабоҳ билан бирга делегация таркибида Халқаро кураш ассоциацияси президенти, ОСА Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон, ОCA котиби Льюсен Альварез ҳам ташриф буюрган.

МОҚ томонидан 2030 йилги Осиё ўйинларини Тошкент ва Самарқандда ўтказиш бўйича ариза Осиё Олимпия Кенгашига тақдим этилган. 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун Ўзбекистондан ташқари Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятларини кенг муҳокама қилиш мақсадида Ал-Сабоҳ бошчилигидаги делегация икки кун давомида Ўзбекистонда бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё Олимпия Кенгаши Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг