Ошхоналар ва автобусларда ўринлар сони 50 фоизгача чекланади
Жамият
−
17 Апрель 2021 4970 1 дақиқа
Овқатланиш муассасаларида ўринлар ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади. Бу ҳақда Махсус комиссия йиғилишида иштирок этаётган ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, энди барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.
Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан 18 апрелдан бошлаб, карантин назорати кучайтирилиши маълум қилинганди.
Live
Барчаси