Ортиқхўжаевга янги ўринбосар ва маслаҳатчи тайинланди
Local
−
17 March 2020 13101 1 minute
Бугун, 17 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар ва маслаҳатчи тайинланди.
Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган ҳам ўтган йиллар давомида ушбу ташкилотда масъул вазифаларда ишлаган.
Акмал Рўзитоев эса Тошкент шаҳар ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Акмал Рўзитоев 1984 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация институтини, 2008 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У кўп йиллар давомида “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ижроия қўмитасида турли вазифаларда ишлаган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28