Ортиқхўжаев янги байроқ майдонини очиб берди
Жамият
−
20 Март 2019
10392Аввалроқ, пойтахт Тошкентдаги навбатдаги байроқ майдони ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу флагшток ва мусиқа фавворанинг очилиш маросими ўтказилди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов иштирок этди.
Флагшток “Наврўз” номини олган янги сайлгоҳга ўрнатилган. Бу ерда wi-fi зоналар, ўриндиқлар, диаметри 20 метр бўлган мусиқали, рангли фаввора, махсус китоб жавонлари ўрин олган.
Сайлгоҳ марказига эса 57 метрли флагшток ўрнатилган. Мазкур флагшток “Халқлар дўстлиги” майдонига ўрнатилганидан 8 метрга кичкина.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойида илк бор Тошкентда мамлакатдаги энг катта флагшток ўрнатилган эди. Унинг баландлиги 65 метрни, байроқнинг ўлчами эса 12х25 метрни ташкил этади.
LiveБарчаси