Ортиқхўжаев онлайн-қабулхона ишга туширяпти

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни яхшилаш учун янги портални тест режимида ишга туширди. Портал орқали шаҳар аҳолиси пойтахт инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифларини юбориши, мавжуд муаммолар рўйхати ва келаётган шикоятлар бўйича қилинаётган ишлар билан танишиши мумкин.

HOKIMPORTALI – бу давлат ва аҳоли ўртасида самарали ўзаро боғланиши бўйича интерактив лойиҳа бўлиб, шаҳар аҳолиси ҳаётининг сифатини яхшилаш ва Тошкент шаҳри Ҳокимига пойтахт ахолисининг мурожаатларини сўзсиз етказиш учун ишлаб чиқилган. Портал ўзбек ва рус тилларида ишга туширилган.

Порталда созланган жараён ҳужжат айланишининг камайиши ҳисобига, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнини осонлаштириш ҳамда мурожаатни ижрочига етиб бориш вақтини қисқартиришга имкон беради.

Қайд этилишича, муаммони бартараф этишнинг назорати фуқароларнинг ўз қўлларида, чунки Порталда онлайн режимда мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини кузатиш тизими мавжуд.

HOKIMPORTALI`га қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: hokim.tashkent.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати мутасаддиси портал 2 ой муддатда тўла ишга туширилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мурожаат Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг