Ортиқхўжаев олиб қўйиладиган ерга доир қарорни имзоламоқчи

Жамият 8221
image

Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой объектлари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга тенг қийматли бино-иншоот ва ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжат билан давлат органининг мулкдорга тегишли нотурар жой бинолари жойлашган ер участкаси ёки унинг бир қисмини ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган ҳолда олиб қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақатгина қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиб, бунда мулкдорнинг бузилишига тушган кўчмас мулк объекти эвазига аввалги нотурар жой объектининг умумий майдонидан кичик бўлмаган (тенг қийматли) кўчмас мулк объекти берилади ва улар ўртасидаги тафовут ўрнатилган тартибда томонларнинг нотариал тасдиқланган келишувига асосан қопланади.

Унга асосан кўчмас мулк объектлари бузиб ташланиши муносабати билан мулкдорларга компенсациянинг қуйидаги турлари берилиши шарти билан келишув имзоланади:

а) пул маблағлари;

б) бошқа кўчмас мулк объектларини мулк қилиб бериш;

в) ер участкасини ажратиб бериш;

г) келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари билан қоплаш ишларини амалга ошириш.

Томонларнинг келишувига биноан мулкдорга кўчмас мулкни баҳолаш қийматини ҳисобга олган ҳолда компенсациянинг бир неча турлари берилиши мумкин.

Бузиб ташланган кўчмас мулк ўрнига янги қурилаётган кўчмас мулк объекти бериш муддати бошқа кўчмас мулк объекти вақтинча фойдаланишга берилган кундан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак. Aгар кўрсатилган муддатда янги кўчмас мулк объекти берилмаса, ташаббускор мулкдорга ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз миқдорида жарима тўлайди. Бунда жарима миқдори бузиб ташланган кўчмас мулк объекти қийматининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

Компенсация сифатида мулк тақдим этилиши назарда тутилган Келишув қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×