Ортиқхўжаев қўллаган “ҳайфсан”ни Раҳмонов бекор қилди

Жамият

image

Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан қўллаган “ҳайфсан” жазо чораси янги ҳоким Бахтиёр Раҳмонов томонидан бекор қилинди.

Қайд этилишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2022 йил 4 ноябрдаги 245-14-0-Ф/22-сонли фармойиши билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Туганбаевич Раҳманқуловга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган эди. Амалдаги ҳоким Бахтиёр Раҳмоновнинг жорий йил 28 февралдаги фармойишида туман ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга берилган “ҳайфсан” жазо чораси олиб ташланиши белгиланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республиеаси Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан ходимнинг илтимосига биноан меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг