Ортиқхўжаев ҳукуматга қайтяптими?
Жамият
−
23 Август
39513Бугун, 23 август куни Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари иштирокида мамлакат ишбилармон доира вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, таниқли тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашди.
Ортиқхўжаев 2023 йилнинг 16 январь куни лавозимидан озод этилганидан кейин ҳукумат тадбирларида кўриниш бермаётган эди.
Собиқ шаҳар ҳокими учрашувда бошқа тадбиркорлар қаторида эмас, балки Шавкат Мирзиёевнинг чап томонидан иккинчи бўлиб Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг ёнида ўтирган.
У куни кеча Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда биринчи марта мамлакат миқёсидаги Президент иштирокидаги тадбирда қатнашган эди.
Бугунги ишбилармон доира вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Ортиқхўжаевдан ташқари тадбиркор Зафар Ҳошимов ва ERIELL Group бошқаруви раиси Бахтиёр Фозилов ҳам қатнашган.
Эътиборли жиҳати шундаки, учрашувда Озарбайжон Президентининг собиқ куёви Эмин Агаларов ҳам қатнашди.
Маълумот учун, Эмин Агаларов Илҳом Алиевнинг қизи Лейла Алиеванинг собиқ турмуш ўртоғи. Улар 2006-2015 йиллар бирга яшаган. Уч нафар фарзанди бор. Собиқ куёв нафақат хонанда, балки Agalarov Development компанияси вице-президенти ҳам.
Эслатиб ўтамиз, Ортиқхўжаев 2023 йил 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев томонидан ишдан олган эди. Президент Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаганини танқид қилганди.
LiveБарчаси