“Ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим” – Президент Ортиқхўжаев ҳақида

Жамият

image

Шавкат Мирзиёев Ортиқхўжаевни нима учун ишдан олганини тушунтирди. Бу ҳақда Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда маълум қилинди. 

Таъкидланишича, Тошкентдаги Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманларида бир кунда 100 га яқин маҳаллаларда электр таъминотида авария бўлди. 

"Шунча гапирганимиз билан Вазирлар Маҳкамаси масъуллари қаерга қараяпти, деган савол мени қийнаяпти. Шу боис қиш мавсумига лозим тарзда тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда мен уни ишдан олдим. Қуруқ гап, ёлғон ҳисобот билан, пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим", деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун, 48 яшар Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан бундан 5 йил аввал, 2018 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди. Бунгача у давлат ишида фаолият юритмаган, тадбиркорлик билан шуғулланган. 

Президент Шавкат Мирзиёев уни илк бор халққа Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018 йил 30 апрель – 1 май кунлари амалга оширган ташрифи доирасида Тошкентда бўлиб ўтган бизнес форумида таништириб, янги ҳоким мутлақо бошқа муҳитдан етишиб чиққани, бюрократия тизимида ишламагани, ҳақиқий тадбиркор эканлигини айтганди. 

“Биринчи марта Ўзбекистон тарихида ишбилармон, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳар ҳокими қилиб тайинладим. Бу тарихда бўлмаган”, деган эди. Мирзиёев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made