Ортиқхўжаев: “Рози бўлмасангиз, уйингиз бузилмайди”
Жамият
−
19 Февраль 2019
12588Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кеча, 18 февраль куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан учрашди.
“Унда шаҳар ҳокими ушбу ҳудудлар аҳолиси орасида юзага келган саволларга аниқлик киритди. Дастлаб ҳоким аҳолининг ўз турар жойлари, туманларида олиб борилаётган қурилишлар ҳақидаги фикрлари билан танишди”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан берилаётган хабарда.
Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдиришди. Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимиздаги бузилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардаги ишларни ташкил этиш бўйича ахборот берган.
Хусусан, бу борада тегишли ҳудудларда офислар ташкил этилиб, ҳар бир оиланинг бу борадаги фикрлари ўрганилиши маълум қилинди. Аҳолининг бизнинг уйларимиз бузиладими деган саволига эса сизнинг розилигингизсиз бу иш амалга ошмайди, дея таъкидлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.