“Орқамни ўпсин”. Трамп омма олдида “қора шаҳзода”ни камситди (видео)

Олам

image

Кеча, 27 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Майамида Саудия Арабистони кўмагида ташкил этилган Future Investment Initiative форумида мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ҳақида қўпол фикр билдирди. Ушбу форум Оқ уй томонидан жонли намойиш қилинди.

Трампнинг билдиришича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон уни паст баҳолаган ва энди унинг “орқасидан ўпишга” мажбур.

“У мени орқамдан ўпиши керак”, дейди Трамп АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатларига изоҳ берар экан.

Унинг фикрича, Подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси Трампни “мамлакати парчаланиб бораётган навбатдаги муваффақиятсиз Президент” деб ҳисоблаб, уни етарлича баҳоламаган, энди эса шаҳзода Трампга нисбатан хушмуомалароқ бўлиши керак.

“У мени шунчаки навбатдаги омадсиз Америка Президенти, мамлакат эса жарликка қараб кетади деб ўйлаган эди. Лекин энди у менга нисбатан мулойим бўлиши керак. Унга айтинг, менга яхши муомала қилсин”, дейди Трамп ўз нутқи давомида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Форс кўрфазидаги араб давлатлари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув тузиш ниятидан хавотирда экани, улар бундай келишув оқибатида минтақада ғазабнок ва ҳамон қудратли рақиб билан юзма-юз қолишдан қўрқаётгани ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришни талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп қора шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг