Орқага йўл йўқ! – Саида Мирзиёева

Жамият 5878
image

Кеча, 11 октябрь куни Самарқандда ЕХҲТнинг Вена шаҳридаги иштирокчи давлатлар доимий вакиллари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари иштирокида “Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги масалалари” мавзусида халқаро давра столи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонда сўнгги уч йил ичида сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат раҳбари бошчилигида ОАВ эркинлиги ва унинг том маънода тўртинчи ҳокимият бўлишига эришиш йўлида олиб борилаётган сиёсат хусусида нутқ сўзлади. Жумладан у шундай дейди:

“Жаноби олийлари, ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Сизни меҳмондўст Ўзбекистонимизда, тарихий Самарқанд шаҳримизда кўриб турганимиздан бағоят мамнунмиз. 

Азиз дўстлар биз сизлар билан қайта учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Зеро, шу йил ёзда Вена шаҳрида  кўпчилигингиз билан учрашув жуда илиқ таассурот қолдирган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакили сифатида сизларга агенлик раҳбари жаноб Алламжонов таъкидлаб ўтганларидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва очиқлик сиёсати туфайли Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш борасида эришган ютуқларимизни сиз билан баҳам кўрмоқчиман. 

Хонимлар ва жаноблар, замонавий Ўзбекистон бир неча йил олдинги мамлакат эмас. Ўзбекистон шиддат билан ўзгариб бормоқда. мамлакатимиз очиқлик, фуқароларнинг сўз ва ахборот олиш эркинлигига доир констутициявий ҳуқуларни амалга оширишни назарда тутувчи йўлни танлади. Биз – фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларига жавоб берадиган, улар ўртасидаги яқин мулоқотни йўлга қўядиган, юртимизни янада ривожлантириш, унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришига кўмаклашадиган, келгусида мамлакатимизда демократик ахборот жамиятини шакллантириш имконини берадиган ахборот маконини яратишни мақсад қилганмиз. Ушбу режалар ЕХҲТнинг ахборот воситалари эркинлигини илгари суришдаги асосий тамойилларига  тўла мос келади. Сизни ишонтириб айтаманки, агентлик Ўзбекистоннинг ЕХҲТ доирасидаги мажбуриятларига тўлиқ амал қилади. 

Биз бу стратегик мақсадга эришишни тушунамиз. Бу стартегиялар биздан ахборот соҳасини янада ривожлантириш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини янада ошириш, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва Ахборот хизматларининг оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар билан ҳамкорлигини талаб этади. Ушбу асосий тамойиллардан келиб чиққан ҳолда биз давлат ахборот сиёсатини амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунинг натижасида жамиятимиз ўзгараётгани, одамларимиз ахборот сифати ва ундан фойдаланишда талабчан бўлиб бораётганини, жамиятга турли фикр-мулоҳазаларни тақдим этаётган оммавий ахборот воситалари ҳам тобора ўзгариб бораётганини ишонч билан айтишимиз мумкин. Журналистларнинг ўзларига ишончлари тобора ортиб бормоқда, улар ахборот майдонини кўпроқ ҳис қилмоқдалар. 

Ўзбекистон йилдан-йилга жонланиб бормоқда. Бугун оммавий ахборот воситалари ўткир муаммоларни танқид остига олиб ва очиқ кўрсатиб янги Ўзбекистон қурилишида фаол иштирок этмоқда, шу билан бирга, Ҳукумат уларнинг фаолиятига муносабат билдирмоқда ва уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда. 

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда, оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг Ахборот хизматлари ўртасида мулоқот майдонига айланди. Агентлик журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситаларининг бошқа ижодий ходимларини ҳамиша химоя қилади ва қўллаб-қувватлайди. Бизнинг эшикларимиз улар учун доим очиқ”.

Саида Шавкатовна сўзида давом этаркан, мамлакатда сўз ва матбуот эркинлиги аниқ далиллар, ҳужжатларга асослангани, қолаверса, соҳага Парламент ва Ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганини қўшимча қилади. Мирзиёева мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистлар олдидаги тўсиқларни олиб ташлаш учун қабул қилинган қатор ҳужжатларни ёдга олди. 

“Бундан ташқари, журналистлар ҳамжамияти иштирокида журналистларнинг профессионал этикаси Миллий кодекси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Парламентимиз ҳузурида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Унинг таркибида  оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари, фан ва маданият вакиллари, депутатлик корпуси, мустақил экспертлар ва мутахассислар, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институти вакиллари киради. 

Блогерларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, журналистлар фаолиятига ноқонуний аралашгани учун маъмурий жавобгарликни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди. 

Конституциявий ҳуқуқни таъминлаш давлат ва  фуқаролик жамияти ўртасида конструктив мулоқотни ўрнатиш, мамлакатнинг ахборот соҳасини ривожлантириш, шунингдек, давлат органларининг ахборот фаолиятини тартибга солишга қаратилган  Ягона давлат ахборот сиёсати концепцияси тайёрланди.

Давлат органларининг ахборот олиш  эркинлиги ва очиқлигини кафолатлашга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда, шунингдек, Ўзбекистон журналистлар ва блогерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Медиа-омбудсман лавозимини таъсис этишни режалаштирмоқдамиз”. 

Агентлик директорининг ўринбосари Ўзбекистонда ижтимоий тенгликни таъминлаш, жумладан соҳаларда аёллар сонини кўпайтириш орқали, гендер тенглиги самарадорлигига эришиш ОАВ соҳасида ўзининг натижасини кўрсатаётганини қайд этди.

“Ҳурматли ҳамкасблар, ижтимоий тенгликни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга бўлган даврда иш жойида эркаклар ва аёллар тенг вакиллик қилишларига катта эътибор қаратилди ва шундай бўлиши шарт. Шу боис Ўзбекистон Ҳукумати 2016 йилдан буён журналистика соҳасида хотин-қизларнинг ролини мустаҳакамлашга катта эътибор қаратмоқда. Бу жуда муҳим жиҳат. Чунки, оммавий ахборот воситаларининг хилма-хиллиги жамиятимизга муҳим таъсир кўрсатиши мумкин. Жорий йилда мамлакатимизда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан  ҳимоя қилиш тўғрисида” янги қонунлар қабул қилинди. Бу ҳужжатлар ҳамда янги ташкил этилган Гендер тенглиги бўйича Ҳукумат комиссияси хотин-қизлар Ўзбекистон журналистикасида мустаҳкам ўрин эгаллаши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. 

Жаноби олийлари! Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, шунингдек, энг яхши халқаро амалиётларни қўллаш борасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ва амалий ҳамкорликка очиқ эканини айтмоқчиман. Биз ОАВнинг ҳақиқий мустақиллигини шакллантиришнинг мураккаб йўлининг бошида эканимизни англаймиз. Сўнгги уч йил ичида биз кўплаб ишларни қилдик, аммо олдинда бизни бундан ҳам кўпроқ вазифалар кутиб турибди. Мамлакатимзида очиқлик сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВни ҳақиқий “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш бўйича ҳақиқий ҳаракат бошланган. Орқага йўл йўқ. Эътиборингиз учун раҳмат! Ўзбекистонга хуш келибсиз”!      
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.3
Будьте в курсе событий!
×
×