Онлайн қабул давом этяпти. Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМни танламоқда?

Жамият

image

2021–2022 ўқув йили учун бугун, 11 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 230 254 нафарни ташкил этмоқда. Энг кўп абитуриентлар ҳозирча, Тошкент давлат педагогика университетини танламоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Таълим шакли бўйича:

  • Кундузги таълим шакли — 140 576 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли — 83 630 нафар;
  • Кечки таълим шакли — 6 048 нафар.

Тиллар кесимида:

  • Ўзбек тили — 194 640 нафар;
  • Рус тили — 29 429 нафар;
  • Қорақалпоқ тили — 5 036  нафар;
  • Бошқа тиллар — 1 149 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

  • Тошкент давлат педагогика университети — 8 328 нафар;
  • Ўзбекистон миллий университети — 7 957 нафар; 
  • Наманган давлат университети — 7 295 нафар;
  • Жиззах давлат педагогика институти — 7 082  нафар;
  • Урганч давлат университети — 6 584 нафар.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

693

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг