Онаси хорижда вафот этган 9 яшар қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Онаси Россияда вафот этганидан сўнг ёлғиз қолиб кетган 9 ёшли ўзбекистонлик қиз мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, xоразмлик аёл вояга етмаган фарзанди билан жорий йилнинг июнь ойида ишлаш мақсадида Россиянинг Краснодар ўлкасига борган. У қишлоқ хўжалиги соҳасида ноқонуний ишлаш жараёнидаги эҳтиётсизлиги ва бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган. 

Марҳуманинг жасади унинг қариндошлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган, аммо ҳужжатлардаги муаммо сабаб фарзанди Россияда қолиб кетган эди. 

Мазкур ҳолат юзасидан аёлнинг қариндошлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилган. Шундан сўнг, агентликнинг Краснодардаги вакили ҳамда Хоразм вилояти филиали ҳамкорлигида вафот этган фуқаронинг 9 ёшли фарзанди Г.Б. тоғаси Х.Б. ҳамроҳлигида Хоразм вилояти Гурлан туманига олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясига ишлаш учун кетиб, Украина урушига сафарбар қилинган ўзбекистонлик йигитнинг ярим жасади Наманганга қайтариб олиб келинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хоразм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг