Онамиз Роналдуга ҳомиладор бўлганда аборт қилишни режалаштирган – футболчининг опаси
Спорт
−
23 Июнь 2023
10013“Ал-Наср” футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси футболчига ҳомиладор бўлганида аборт қилишни режалаштирган. Бу ҳақда спортчининг опаси Катя Авейру ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Роналду туғилмасдан олдин унинг оиласи бир мунча қашшоқ ва ночорликда кун кечирган. Футболчининг онаси ҳам ҳомилани дунёга келтириш учун етарли кучга эга бўлмаган.
“Криштиану туғилиши керак бўлмаган пайтда туғилди. Онамиз Долорешда етарли куч йўқ эди. Овқатимиз оз ва анча ночор эдик. Баъзида ҳаммани тўйдириш имконсиз эди”, дейди Катя.
Бироқ ўша вақтда футболчининг онасининг фикрини нимадир ўзгартирган ва Роналду дунёга келган.
“39 йил олдин онамиз ҳаммага қарши чиқди, у укамнинг туғилишини хоҳлади. Эндиликда у адашмагани ва тўғри қарор қабул қилгани ўз тасдиғини топди”, дейди Роналдунинг опаси.
Маълумот учун, португалиялик ҳужумчи ўтган мавсумда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани ҳақида хабар берилганди.
У 20 июнь куни Евро-2024 саралаш ўйинларида Исландияга қарши майдонга тушиб, 200-ўйинини ўтказган биринчи футболчига айланди. 38 ёшли футболчи бунга қадар 200 та ўйиннинг атиги 15 тасида захирадан майдонга тушган, 60 тасида эса алмаштирилган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси