Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
28 Август 2022
15761Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 сентябридан бошлаб она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланади. Бу “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 35-моддасида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларн ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси бўйича тартибларда белгиланган.
Қонунга кўра, қуйидаги маҳсулотларнинг рекламасида:
• “улар дори воситалари ҳисобланади” ёки “даволаш хоссаларига эга” деган таассурот уйғотилмаслиги;
• қўллаш натижасида одамлар даволанганига, аҳволи яхшиланганига доир муайян ҳолатлар мисол келтирилмаслиги;
• уларни қўллаган жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорлик изҳорини ўз ичига олмаслиги;
• соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;
• биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалар бўйича тадқиқотлар ўтказилгани ҳамда давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги фактларни ҳаволалар қилиш, шунингдек, улардан тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзаллиги ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;
• вояга етмаганлар истеъмол қилиши тақиқланган биологик фаол қўшимчалар рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак.
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида уларнинг дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш берилиши шарт.
Бундай маҳсулотлар рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш ҳам мумкин эмас.
Мазкур Қонуннинг 36-моддаси билан эса она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланди.
LiveБарчаси